Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Aichi-Nagoya-2026: Ўзбекистонлик икки курашчи олтин медални қўлга киритди

Aichi-Nagoya-2026: Ўзбекистонлик икки курашчи олтин медални қўлга киритди

Aichi-Nagoya-2026 ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон курашчилари навбатдаги медалларни қўлга киритди.

-78 кг вазн тоифасида Покизахон Камолиддинова финалда жанубий кореялик Сумин Мони мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди ва Ўзбекистон делегациясига олтин медал келтирди.

-81 кг вазнда Ахрор Зиёдуллаев ҳам олтин медалга сазовор бўлди. У финалда эронлик Рамин Аҳмадзодани мағлуб этди.

Шунингдек, -78 кг вазн тоифасида қатнашган Шоҳиста Назарова бронза медалини қўлга киритди. У ярим финалда ҳамюрти Покизахон Камолиддиновага имкониятни бой берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида 11 та спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг