Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки карра «Олтин тўп» соҳибига саратон ташхиси қўйилди

Икки карра «Олтин тўп» соҳибига саратон ташхиси қўйилди

Англиялик собиқ футболчи, 74 ёшли Кевин Киган саратон ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Нюкасл Юнайтед» клуби расмий сайтида хабар берилди.

«Кевин Киган қорин бўшлиғида давом этаётган безовталиклар сабабли яқинда шифохонага ётқизилди. Текшириш натижасида шифокорлар саратон касаллигини аниқладилар. Кевин даволанади. У тезкор аралашув ва кўрсатилаётган ғамхўрлик учун тиббиёт жамоасидан миннатдор. Ушбу оғир дамларда оила сир сақланишини сўрайди ва бошқа изоҳ бермайди», — дейилади клуб хабарида.

Киган Германиянинг «Гамбург» клубида тўп сурган йиллари қаторасига икки марта (1978, 1979) «Олтин тўп»ни қўлга киритган. У бу мукофотга икки марта сазовор бўлган ягона инглиз футболчиси ҳисобланади.

Шунингдек, Кевин Киган «Нюкасл», «Ливерпул», «Сканторп Юнайтед», «Саутгемптон» ҳамда «Блэктаун Сити» (Австралия) клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

«Ливерпул»да энг кўп муваффақиятга эришган: уч марта Англия чемпиони бўлган, икки марта Англия Суперкубоги ва УЕФА кубогини қўлга киритган, шунингдек, мамлакат кубоги ва Европа чемпионлар кубоги соҳибига айланган. «Гамбург» таркибида Германия чемпионати ва кубогида ғалаба қозонган.

Кевин Киган мураббий сифатида «Нюкасл», «Фулҳэм», «Манчестер Юнайтед» клублари ҳамда Англия терма жамоасини бошқарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг