Магнус Карлсен ва яна бир қатор шахмат юлдузлари Самарқанддаги олимпиадада қатнашмайди
Дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Норвегия терма жамоаси сафида иштирок этмаслигини расман маълум қилди.
Шунингдек, баҳорда Норвегия терма жамоаси қайдномасига киритилган Арян Тари ва Йон Лудвиг Ҳаммер ҳам мусобақада қатнашишдан бош тортган. Натижада уч нафар етакчи шахматчисиз қолган Норвегия терма жамоаси старт рейтингида 21-ўринга тушиб кетди.
Мусобақани ўтказиб юборадиган бошқа машҳур гроссмейстерлар ҳам маълум бўлди:
- Франция — Алиризо Фирузжа;
- АҚШ — Ҳикару Накамура, Лениер Домингес;
- Эрон — Парҳам Магсудлу, Пуя Идани;
- Озарбайжон — Теймур Ражабов;
- Англия — Дэвид Ҳауэлл;
- Полша — Радослав Войташек;
- Руминия — Кирилл Шевченко.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter