Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-присининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)

Шавкат Мирзиёев сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-присининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон президентлари Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-присининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.

Етакчилар мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини қутладилар.

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга спортчиларнинг саралаш пойгасини кузатди.

Гран-при Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи шафелигида ўтказилаётган «сувдаги Формула-1» номи билан машҳур бўлган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Мусобақаларда ҳар йили турли мамлакатлардан профессионал жамоа ва спортчилар иштирок этади. Жаҳон чемпионати босқичи Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда.

Дастурдан машғулотлар, саралаш босқичи ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи тезюрар қайиқлардаги асосий пойга ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг