Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Гудбай, Америка»ни нега ҳар бир ўзбек ўқиши керак?

«Гудбай, Америка»ни нега ҳар бир ўзбек ўқиши керак?

Таниқли ўзбек ёзувчиси Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Гудбай, Америка» номли китоби «Янги китоб» нашриёти томонидан чоп этилди. У иккита қиссадан иборат бўлиб, мусофирликдаги ҳаётни қамраб олган.

Бугун давлатлар, қитъалар ўртасидаги чегаралар шаффофлашган, интеграция мисли кўрилмаган даражада маҳобат касб этган даврда яшамоқдамиз. Илло, энди ҳеч бир мамлакат алоҳида, иҳоталанган ҳолда, ўз-ўзича тараққий эта олмаслиги ҳам аён. Бундай шароитда элдошларимизнинг баъзилари таълим олиш, қай бировлари ўз иқтидорларини намоён этиш, яна айримлари эса тезроқ ва осонлик билан бойлик орттириш илинжида ўзга юртларга отланиб қолишлари турган гап.

Бироқ ҳаётнинг асрлар синовидан ўтган боқий ҳақиқати шуки, ҳеч қачон, ҳеч бир ҳудуд осмонидан текин чалпак ёғмайди...

Тўпламдаги қиссаларда мусофирликнинг аччиқ заҳматларини тортган элатдошларимизнинг ҳаёти қаламга олинган. Улар ўзга элларда алдов, хиёнат, разолат, бузуқлик, эътиқодсизлик, залолатнинг минг бир тусда товланишларига рўбарў келадилар. Ҳатто беғубор кўнгилда кўз очган илоҳий муҳаббат чечаги ҳам ваҳшийларча топтаб-янчилади...

Қуйида китоб ҳақида ўзбек адабиёт аҳлининг фикрлари билан танишасиз.

«Сеҳрли диёр» илинжида грин-карта деб чопиб юрганлар олдин шу китобни бир ўқиб кўрса зиён қилмасди.
Эркин Аъзам, Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Ўта оғир ҳаётий муаммолар ҳақида жуда енгил ўқиладиган қилиб ёзилган китоб. Ўқиб мазза қиласиз!
Қозоқбой Йўлдошев, филология фанлари доктори

Америка деса оғзидан сўлаги оқадиган одамлар, айниқса ёшлар учун бу асар ўзига хос огоҳлантиришдир.
Сувон Мелиев, филология фанлари доктори, профессор

Муаллифнинг бошқа асарлари каби бу китоби ҳам ўқувчини асло зериктирмайди: ҳайратомуз воқеалар, кутилмаган зиддиятлар, турфа саргузаштлар – ҳаммаси бор. Ўқинг, пушаймон бўлмайсиз.
Иқбол Қўшшаева, санъатшунос журналист

«Гудбай, Америка»ни ўқиётганимда, «ҳар жойни қилма орзу...» деган ҳикмат хаёлимга келган эди. Шунинг учун бу китобни ҳар бир ўзбек ўқиб, мулоҳаза қилиб кўриши лозим”, деган эдим...
Баҳодир Каримов, адабиётшунос олим

Китоб ғоясида одам нон-сувсиз бир амаллаб яшай олади, аммо номуссиз, шарафсиз яшай олмайди деган ҳикмат балқиб турибди…
Исажон Султон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг