Фуқаро муҳофазаси институти қайта ташкил этилади
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, соҳадаги мавжуд таълим муассасалари қайта ташкил этилиб, ягона тизимга бирлаштирилади.
Қарорда белгиланишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази Академия ҳузуридаги янги тузилмалар сифатида фаолият юритади.
Шунингдек, Академия базасида ягона таълим кампуси ташкил этилиб, унда қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ва хорижий кадрлар учун махсус факултет ҳам йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, Академияда икки босқичли олий таълим тизими асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бакалавриат йўналишларида ҳарбий таълим давлат гранти асосида, фуқаровий йўналишларда эса тўлов-контракт шаклида амалга оширилади.
Магистратура босқичида эса вазирлик ва идоралар эҳтиёжлари учун ҳарбий ва фуқаровий мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади. Таълим шакллари кундузги, кечки ва масофавий кўринишларда ташкил этилиши белгиланган.
Шу билан бирга, 2027/2028 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида «2+2» таълим модели жорий этилади. Ушбу тизим назарий билим ва амалий тайёргарлик уйғунлигини таъминлашга қаратилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter