Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади

Ўзбекистонда Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади

Президентнинг «Республикада халқаро таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–269-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Буюк Британиянинг илғор тажрибаси асосида интеграциялашган таълим дастурларини кенгайтириш мақсадида тажриба-синов тариқасида Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда интеграциялашган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида Буюк Британиянинг «IQF – Integrated Qualifications Framework» таълим ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази фаолият юритмоқда.

Қарор билан мазкур марказга қатор қўшимча вазифалар юклатилди. Жумладан, ишлаб чиқилган дастурларни «QS» ёки «THE» халқаро рейтингларининг топ-100 талигига кирувчи олий таълим муассасалари академик талабларига мувофиқлаштириш белгиланди.

Шунингдек, бакалавриатда «1+3» ва «2+2», магистратурада эса «1+1» таълим моделларини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам юклатилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда етакчи хорижий университетлар дипломини беришга қаратилган кампус, филиал, франшиза ва таълим дастурларини амалга ошириш марказларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг