Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коррекцион синф ташкил этганларга субсидия берилади

Коррекцион синф ташкил этганларга субсидия берилади

Ҳукуматнинг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сон қарори билан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини субсидиялаш тартиби тасдиқланди.

Низомга кўра, нодавлат таълим ташкилоти коррекцион синф ташкил этиш учун битим тузиш мақсадида таълим хизмати кўрсатиладиган ҳудуддаги ҳудудий бошқармага «ЯМИҲ» АТ орқали белгиланган маълумотларни кўрсатган ҳолда ариза беради.

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича ҳудудий бошқарма бир иш куни ичида битим тузишни рад этиш асослари мавжуд эмаслиги аниқланса, ахборот модулида битим тузиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса расмийлаштиради ва битим имзоланади.

Нодавлат таълим ташкилотининг ҳар бир коррекцион синфида ўқувчилар сони 12 нафардан ошмаслиги лозим.

Тўлиқ бир ой давомида коррекцион синфда таълим олган ҳар бир бола учун қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:
- Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 11 баравари;
- вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида — БҲМнинг 9,5 баравари;
- бошқа туман ва шаҳарларда — БҲМнинг 8,5 баравари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг