Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда талабалар сони 35 йилда қарийб 5 баробар ошди

Ўзбекистонда талабалар сони 35 йилда қарийб 5 баробар ошди

2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 миллион 535 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилига нисбатан 1 миллион 197,6 минг нафарга ёки қарийб 4,6 баробарга кўпдир.

Статистикага кўра, мустақилликнинг илк ўқув йилида мамлакатда 337,4 минг нафар талаба таҳсил олган бўлса, кейинги йилларда бу кўрсаткич маълум даврларда пасайган.

1995/1996 ўқув йилида талабалар сони 192,1 минг нафарга, 2000/2001 ўқув йилида эса 183,6 минг нафаргача камайган.

Кейинги йилларда ўсиш босқичма-босқич тикланган бўлса-да, энг юқори суръат 2020 йилдан кейин кузатилди. Хусусан, 2020/2021 ўқув йилида талабалар сони 571,5 минг нафарни ташкил этган.

Шундан сўнг кўрсаткич изчил ошиб, 2021/2022 ўқув йилида 808,4 минг, 2022/2023 ўқув йилида 1 миллион 42,1 минг, 2023/2024 ўқув йилида 1 миллион 314,5 минг, 2024/2025 ўқув йилида эса 1 миллион 432,8 минг нафарга етган.

2025/2026 ўқув йилида талабалар сони 1 миллион 535 минг нафарга чиқиб, мамлакат олий таълим тизими тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг