Ўзбекистон ҳудудларида 1 кг палов тайёрлаш қанчага тушади?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил июл ойида бир килограмм палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар қиймати ҳудудлар кесимида ҳисоблаб чиқилди. Ҳисоб-китобларга кўра, энг юқори қиймат Тошкент шаҳрида — 128 730 сўмни ташкил этган.
Ундан кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 125 283 сўм, Тошкент вилояти — 122 346 сўм ва Самарқанд вилояти — 122 320 сўм қайд этилган.
Энг паст ҳисобий қиймат эса Қорақалпоғистон Республикасида — 107 396 сўм бўлган. Шунингдек, Сирдарё вилоятида бу кўрсаткич 113 707 сўм, Андижон вилоятида 116 554 сўм, Хоразм вилоятида эса 117 907 сўмни ташкил этган.
Ҳисоб-китобларда Бухоро вилоятида бир килограмм паловнинг қиймати 118 694 сўм, Жиззах вилоятида 118 191 сўм, Наманганда 118 315 сўм ва Навоий вилоятида 119 331 сўм этиб белгиланган.
Қашқадарё вилоятида бу кўрсаткич 120 065 сўм, Сурхондарё вилоятида 120 303 сўмни ташкил этган.
Бир килограмм паловнинг ҳисобий қиймати 0,3 литр кунгабоқар ёғи, 300 грамм пиёз, 700 грамм мол гўшти, 1 килограмм сабзи, 1 килограмм лазер гуручи, 100 грамм нўхат, 10 грамм зира ва 20 грамм ош тузи нархлари асосида ҳисобланган.
Миллий статистика қўмитаси келтирилган рақамлар ҳудудларда тайёр паловнинг сотув нархини эмас, балки уни тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар қиймати асосида шаклланган ҳисобий кўрсаткич эканини таъкидлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter