Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракт пули тўлаб берилмоқда
Мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш, ёшларнинг сифатли таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида бу борадаги эзгу ташаббуслар изчил давом эттирилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг олий таълим олишини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қарор қабул қилинди.
Унга кўра, Қашқадарёдаги 856 нафар талаба-ёшнинг олий ўқув юртларида таҳсил олиши учун жами 3 миллиард 780 миллион 600 минг сўм контракт маблағлари ажратилди.
Мазкур амалий ёрдам, аввало, ўқиш истагида бўлган, бироқ оилавий шароити туфайли тўлов-контракт маблағларини қоплашда қийналаётган ёшлар учун муҳим кўмак бўлди. Шунингдек, мазкур ташаббус хотин-қизларнинг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг билим ва касбий салоҳиятини ошириш ҳамда келажакка ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter