Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда салкам 2,5 млрд сўмлик дорилар лицензиясиз сотилгани аниқланди

Қашқадарёда салкам 2,5 млрд сўмлик дорилар лицензиясиз сотилгани аниқланди

Иллюстратив расм

Фото: Kknews

Дори воситаларини лицензиясиз сотган шахслар фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда "Ҳ.Б." хусусий корхонаси раҳбари М.У. дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана реализатсия қилиш фаолияти учун берилган лицензияси суд қарори билан бекор қилинган бўлса-да, 2,4 млрд сўмлик дори воситаларини реализация қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг