Ўзбекистонда семизлик ва 2-турдаги қандли диабетни даволашга мўлжалланган Sejaro® препарати давлат рўйхатидан ўтказилди
GEROPHARM компанияси Ўзбекистон Республикасида семизлик ва 2-турдаги қандли диабетни даволаш учун мўлжалланган инновацион Sejaro® препарати (XPN — tirzepatid) учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасини олди. Препарат Американинг Eli Lilly компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, 2025 йилда дунёда энг кўп сотилган дори воситасига айланган оригинал «Mounjaro» препаратига тўлиқ биоэквивалентдир.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасининг олиниши Sejaro® препаратини Ўзбекистон бозорига чиқариш ҳамда беморлар учун tirzepatid асосидаги семизлик ва 2-турдаги қандли диабетни замонавий даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
Sejaro® препаратининг фаол моддаси — tirzepatid — икки асосий инкретин гормони рецепторларини фаоллаштиради, очлик ҳиссини камайтиради, юқори калорияли озиқ-овқатга бўлган иштиёқни пасайтиради, тана вазнининг камайишига, виссерал ёғ тўқимаси ҳажмининг камайишига ва бел айланасининг кичрайишига ёрдам беради.
Тиббиёт мутахассисларининг алоҳида эътибори tirzepatidнинг виссерал ёғ тўқимасига таъсири билан боғлиқ. У организм учун энг хавфли ёғ турларидан бири бўлиб, ички аъзолар атрофида тўпланади ва 2-турдаги қандли диабет, артериал гипертензия ҳамда юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини оширади.
Халқаро клиник тадқиқотлар маълумотларига кўра, tirzepatidни қўллаш қандли диабет касаллиги бўлмаган беморларда 72 ҳафта давомида тана вазнининг 22,5% гача камайишига ҳамда бел айланасининг ўртача 14,6 см га кичрайишига олиб келди.
Ўзбекистонда семизликнинг кенг тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда, Sejaro® препаратининг давлат рўйхатидан ўтказилиши айниқса долзарбдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат катта ёшли аҳолисининг 64% ортиқча тана вазнига эга, ҳар бешинчи фуқаро эса семизликдан азият чекади. 1980 йилдан буён мамлакатда семизликнинг тарқалиш даражаси 36% га ошган бўлиб, бу минтақадаги энг юқори ўсиш ҳолатларидан биридир. Семизлик сурункали касаллик бўлиб, 2-турдаги қандли диабет, юрак-қон томир ҳамда бошқа юқумли бўлмаган касалликлар ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширади.
«Семизлик муаммоси глобал эпидемия даражасига етди ва замонавий соғлиқни сақлаш тизимининг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Биз Sejaro® каби замонавий биотехнологик ечимлар беморлар учун самарали даволаш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беришига, шунингдек, шифокорлар учун семизлик ва 2-турдаги қандли диабетни даволашда муҳим воситага айланишига ишонамиз», — деди GEROPHARM компанияси бош директори Пётр Родионов.
Препарат тери остига юбориш учун мўлжалланган эритма билан тўлдирилган шприц-ручка шаклида ишлаб чиқарилади ва олти хил дозада тақдим этилади: 2,5 мг, 5 мг, 7,5 мг, 10 мг, 12,5 мг ва 15 мг. Препарат ҳафтада бир марта қўлланилади, дозани ошириш эса шифокор тавсиясига кўра босқичма-босқич амалга оширилади.
Sejaro® рецепт асосида бериладиган дори воситасидир. Даволашни белгилаш тўғрисидаги қарор фақат тиббиёт мутахассиси томонидан тасдиқланган кўрсатмалар ҳамда беморнинг индивидуал хусусиятларига мувофиқ қабул қилинади.

Sejaro® препаратининг рўйхатдан ўтказилиши GEROPHARM компаниясининг Ўзбекистондаги дори воситалари портфелини янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Аввалроқ компания семаглутид асосидаги “Semaviс” ва “Semaviс Next” препаратларини бозорга чиқарган бўлиб, бугунги кунда улар ўз сегментида етакчи ўринларни эгаллайди. IQVIA маълумотларига кўра, 2025 йил апрелидан 2026 йил мартигача бўлган даврда ушбу препаратларнинг умумий қийматдаги улуши 55,8 фоизни ташкил этди. ФОМ Гроуп маълумотларига кўра, 2026 йил январь якунлари бўйича «Semaviс» Ўзбекистонда дорихона савдолари бўйича етакчи ўнта рецепт асосида бериладиган дори воситалари қаторига кирди ва сотув ҳажми бўйича тўққизинчи ўринни эгаллади. Бу эса метаболик касалликларни даволаш учун мўлжалланган замонавий препаратларга бўлган юқори талабни тасдиқлайди.
***
GEROPHARM — GxP стандартларига мувофиқ фаолият юритувчи биотехнологик препаратлар ишлаб чиқарувчи халқаро компания. Компания Ўзбекистон бозорида 20 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб, мамлакат тиббиёт соҳаси вакиллари билан ҳамкорликни ривожлантириб келмоқда. GEROPHARM препаратлари эндокринология, неврология, офтальмология, гинекология ва урология соҳаларида қўлланилади, компания препаратлари эса дунёнинг 15 та мамлакатида тақдим этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter