Mobiuz Жон Леженд концертида гигабитли мобил интернет тезлигини таъминлади (фото)
Mobiuz мобил алоқа оператори Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган тадбирнинг олтин ҳамкори сифатида иштирок этди.
Самарқанд узоқ вақт ёдида сақлайдиган оқшом
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдони йилнинг энг ёрқин мусиқий воқеаларидан бирига мезбонлик қилди. Очиқ осмон остида, қадимий мадрасалар қуршовида минглаб томошабинлар учун овози бутун дунёга таниш бўлган Grammy, Oscar, Tony ва Emmy мукофотлари совриндори Жон Леженд ўз санъатини намойиш этди. Бу санъаткорнинг Марказий Осиёдаги илк концерти бўлиб, у дарҳол тарихий воқеага айланди.

Концерт «Қўшиқлар ва ҳикоялар оқшоми» деб номланган бўлиб, бу кечага берилган жуда ўринли таъриф бўлди. Жон Леженд ўзининг энг сара асарларини — аллақачон кимларнингдир севги қиссалари ва муҳим дамларининг бир қисмига айланиб улгурган ўша куй-қўшиқларни ижро этди.
Санъаткор қўшиқлар орасида томошабиланлар билан чин дилдан суҳбатлашди: ўзи ҳақида сўзлади, у ёки бу қўшиқ қандай яралгани, унинг мазмуни ва уни ёзаётганда қандай ҳисларни туйгани билан ўртоқлашди.

Шундай дақиқаларда минглаб одамлар гўё бир оилага айлангандек бўлди. Регистон узра ботаётган қуёш, афсонанинг жонли овози ҳамда илиқ, деярли оилавий муҳит концертни узоқ вақт хотираларда сақланиб қоладиган ҳодисага айлантирди.
Ҳар бир лаҳза — дарҳол эфирда
Ҳамма ҳам яхши концертни нафақат ўзи ҳис қилишни, балки ёнида бўлмаган яқинлари билан ҳам баҳам кўришни истайди. Шу боис Mobiuz абонентлари ҳис-туйғулар ҳали жўш уриб турган бир пайтда, кечикишлар ва узилишларсиз кадрлар билан жонли эфирда бўлишиб турдилар: видеолар олдилар, сторислар жойладилар ва тўғридан-тўғри эфирга чиқдилар.

Mobiuz Регистон майдонини гигабитли мобил интернет тезлиги билан таъминлади ҳамда бу оқшомнинг яққол сезиларли ва муҳим қисмига айланди. Минглаб томошабинлар бир вақтнинг ўзида ўз ленталарига сурат ва видеолар юборди, ҳар бир кадр дўстлар ва яқинларга бир зумда етиб борди.

Ҳар қандай уяли алоқа оператори учун бундай кўламдаги концерт — жиддий техник вазифадир. Минглаб одам бир майдонга йиғилиб, бир вақтда тармоққа уланганда, инфратузилмага тушадиган юклама бир неча баробар ортади. Бунинг олдини олиш учун Mobiuz одамлар гавжум жойларда ва унга туташ ҳудудларда қамровни кучайтириб, энг юқори юклама учун тармоқ сиғимини ошириб бормоқда.
Mobiuz ёрқин лаҳзаларни ҳадя этишда давом этади
Жон Леженд концертидаги ҳамкорлик — Mobiuzнинг мамлакатдаги маданий тадбирларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли фаолиятининг бир қисмидир. Технологиялар одамларнинг қувончи, ҳис-туйғулари ва муҳим онларини бир-бирлари билан осонроқ улашишлари учун хизмат қилиши керак, деб ҳисоблайди компания.
Олдинда ҳали кўплаб ёрқин воқеалар бор ва Mobiuz ҳар бир шундай кечани хотирада сақлаб қолиш имконини бериш учун ёнингизда бўлади. Компания янгиликларини кузатиб боринг.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter