Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Mobiuzнинг Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги абонентлари ҳар сонияда 6 гигабайт интернет сарфламоқда

Mobiuzнинг Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги абонентлари ҳар сонияда 6 гигабайт интернет сарфламоқда

Фото: Mobiuz

2026 йилнинг етти ойи давомида Mobiuz икки вилоятда 180 дан ортиқ янги 4G LTE стандартидаги таянч станцияларини ишга туширди. Натижани асосий кўрсаткич — абонентлар фойдаланаётган интернет ҳажмидан ҳам билса бўлади.

Бу сайёҳлар учун нимани англатади?

Бухоро ва Самарқанд — Ўзбекистон сайёҳлик харитасидаги асосий манзиллардир. 2026 йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизга 6,5 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди ва бу оқимнинг салмоқли қисмида айнан шу икки вилоятнинг ҳиссаси катта.

Mobiuz маълумотларига кўра, замонавий сайёҳ деярли доимо онлайн бўлади: нотаниш шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда навигатор ишлатади, сотувчи билан суҳбатда онлайн таржимондан фойдаланади, карта орқали онлайн тўлов қилади, изоҳ қолдиради, сторислар жойлайди, уйга видеоқўнғироқ қилади…

Сайёҳлар одатда бир хил манзилларда ва бир хил вақтда тўпланади. Регистон, Гўри Амир, Шоҳи Зинда, Лаби Ҳовуз, Арк ва бошқа ўнлаб масканлар шулар жумласидан. Бу эса тармоқ учун кичик бир ҳудудда энг юқори юклама деганидир. Буларнинг барчаси Mobiuz мутахассислари томонидан режалаштириш босқичида — янги станция ўрнатиш ёки мавжудини модернизация қилишдан аввал ҳисобга олинади.

Бу маҳаллий аҳоли учун нимани англатади?

Самарқанд вилояти мамлакатимизнинг аҳолиси энг кўп ҳудуди ҳисобланади: бу ерда қарийб 4,4 миллион киши истиқомат қилади. Бухоро вилоятида эса бу кўрсаткич 2,1 миллиондан ошади. Бундай зичлик тармоққа алоҳида талаблар қўяди.

Тармоқларга энг катта юклама одамлар ишдан уйга қайтадиган вақт — кечки пайтга тўғри келади. Дарслар, сериаллар, хориждаги яқинларга видеоқўнғироқлар, коммунал тўловлар, онлайн бўлиш ва ҳоказо бу юкламани белгилаб беради.

Тармоқлар ҳар қандай вазиятга ҳам бардош бера олиши керак.

Асосий кўрсаткич — маълумотлар ҳажми

Тармоқ ривожланаётганини кўрсатиб турувчи яққол кўрсаткич бор — бу узатилган маълумотлар ҳажмидир. Бошқача айтганда, бу абонентлар амалда қанча интернет сарфлашаётгани кўрсаткичи.

Mobiuzнинг Бухоро вилоятидаги абонентлари тарихий кўрсаткични забт этди: ҳозирда улар бир ойда 4 миллион гигабайтдан ортиқ мобил интернет сарфламоқда. Аниқроқ тасаввур қилиш учун: бу 4 миллион соатлик видеоқўнғироқ ёки 456 йиллик узлуксиз видеомулоқот деганидир.

Самарқанд вилоятида истеъмол ҳажми бундан ҳам юқори — ойига 10 миллион гигабайт. Бу Бухородагидан 2,5 баравар кўп бўлиб, 6,7 миллионта кўрилган фильмга тенгдир.

Режалар қандай?

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари сингари, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳам техник ишлар давом этмоқда. Янги таянч станциялари ишга туширилмоқда, мавжудларининг сиғими кенгайтирилмоқда, частота ресурси эса босқичма-босқич 4G LTE эҳтиёжларига ўтказилмоқда.

Устувор вазифа ўзгармаган: одамлар ҳар куни яшайдиган ва ишлайдиган жойларда барқарор алоқа ҳамда қамровни таъминлашга асосий эътибор қаратилмоқда.

Mobiuzнинг техник ривожланиши ҳақидаги батафсил маълумотларни pr.mobi.uz сайтида ўқинг.

Реклама

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг