Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази «Silk Road Finance & Technology Forum»да (видео)

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази «Silk Road Finance & Technology Forum»да (видео)

Фото: Xabar.uz

Айни кунларда пойтахтимизда илк бор Халқаро «Silk Road Finance & Technology Forum» бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг турли нуқталаридан келган молиячилар, технология соҳаси вакиллари, инвесторлар ва турли стартапларни бир майдонга жамлаган форумда халқаро ҳамкорлик, янги технологиялар ва келажак молияси ҳақида қизғин муҳокамалар давом этмоқда.

4 мингга яқин форум иштирокчиларининг қарийб 30 фоизи Хитой, Камбоджа, Кения ва Таиланд каби давлатлардан ташриф буюрган марказий банк вакиллари ва халқаро компаниялар раҳбарларидан иборат.

Форумда асосий эътибор келажакдаги банк ва молия тизимига қаратилган бўлиб, давлатлар ўртасидаги пул ўтказмалари қандай осонлашади ва банк хизматлари янада қулай бўлиши учун нималар қилиш керак каби масалалар муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, рақамли банк тизими, электрон тўловлар, рақамли валюталар ва янги молиявий технологиялар ҳақида ҳам фикр алмашилмоқда. Ушбу форум стартаплар учун ҳам катта имконият, десак муболаға бўлмайди. Форум доирасида ёш тадбиркорлар ва янги лойиҳалар ўз ғояларини инвесторларга тақдим этиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг