Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зарядлаш тармоқлари саноати ривожланишининг 10 та тренди

Зарядлаш тармоқлари саноати ривожланишининг 10 та тренди

Зарядлаш тармоқлари саноатининг ривожланиши эндигина янги даврга қадам қўймоқда ва келажакдаги имкониятлар учун катта салоҳиятни очиб бермоқда. Юк автомобилларининг электр билан таъминланиши катта ижтимоий аҳамият касб этади ҳамда транспорт энергетикасида туб бурилиш ясайди. Тижорат транспорт воситалари доимий ток зарядлаш инфратузилмасига бўлган талабнинг асосий омилига айланади. Келгуси ўн йилликда зарядлаш тармоқлари саноати янги қийинчиликларга дуч келган ҳолда жадал ўсишда давом этади ва шу билан бирга муҳим имкониятларни ҳам очади.

Huawei компанияси 2026 йил учун зарядлаш тармоқлари саноатининг Топ-10 технологик трендларини тақдим этди.

1-тренд: Юқори сифатли ривожланиш

“Юқори сифат” ўта тезкор зарядлаш инфратузилмаси учун мажбурий талабга айланди. Бу эса енгил автомобиллардан тортиб тижорат транспортигача бўлган турли транспорт воситаларининг энергия эҳтиёжларини қондириш мақсадида эскирган зарядлаш қурилмаларини кенг кўламда модернизация қилишга олиб келмоқда. Юқори сифатли ечимлар “ўта тезкор зарядлаш шаҳарлари”дан “мегаваттли зарядлаш шаҳарлари”гача кенгаяди. Бунга ягона режалаштириш, стандартлаштириш, назорат ва эксплуатация орқали эришилади ҳамда бу соҳа ҳамкорларига юқори сифатни юқори даромадга айлантириш имконини беради.

2-тренд: Комплекс ўта тезкор зарядлаш

Илгари премиум тоифага мансуб бўлган ўта тезкор зарядлашни қўллаб-қувватловчи автомобиллар эндиликда кенг омма томонидан талаб қилинади. Учинчи авлод куч яримўтказгич материаллари ҳамда юқори заряд қабул қилиш кўрсаткичига (C-rate) эга тортиш батареяларининг кенг қўлланилиши ўта тезкор зарядлашга эга автомобилларнинг бозор улушини янада оширади. Бозорда мегаваттли зарядлашни қўллаб-қувватловчи тижорат транспорт воситалари етакчи ўринни эгаллайди.

3-тренд: Мегаватт миқёсидаги логистика электрификацияси

“Токи ёқилғидан электр энергияси ишлаб чиқариш” моделидан тижорат мақсадларида тўғридан-тўғри электр энергиясидан фойдаланишга ўтиш оғир юк автомобилларининг қўлланилиш доирасини тез кенгайтиради. Улар чекланган, ёпиқ соҳалардан чиқиб, барча сценарийларда кенг қўлланила бошлайди. Тортиш батареялари нархининг пасайиши ва мегаваттли зарядлаш технологияларидаги инновациялар логистиканинг мегаватт миқёсида электрификациясини тўхтатиб бўлмайдиган тенденцияга айлантиради ҳамда сезиларли иқтисодий ва ижтимоий фойда келтиради.

4-тренд: Юзлаб мегаватт қувватга эга электр станциялари

Логистика соҳасининг электрификацияси кучайиб бораётган шароитда 100 МВт қувватли зарядлаш станциялари юқори самарадорликка эга операциялар учун муҳим инфратузилмага айланади.

Технологик устунликлар, рақобатбардош электр энергияси нархлари ва кенгайтириладиган жорий этиш имкониятлари кучли кластер эффектини юзага келтириб, зарядлаш станцияларига киритилган инвестицияларнинг узоқ муддатли барқарор рентабеллигини таъминлайди.

5-тренд: Хавфсизлик ва ишончлилик

Енгил автомобилларга нисбатан тижорат транспорти юқори қувватли зарядлашни ҳамда зарядлаш станцияларида энергия сақлаш тизими (ЭСС) сиғимининг катта улушини талаб қилади. Шу боис хавфсизлик ва ишончлилик зарядлаш тармоқлари учун асосий талабга айланади. Электр ускуналарини комплекс ҳимоя қилиш архитектураси ва мустаҳкам киберхавфсизлик базаси билан кучайтирилган тизимлар инсонлар, транспорт воситалари ва зарядлаш қурилмаларининг узлуксиз ҳимоясини таъминлайди.

6-тренд: Суюқлик билан совитиш ва ўта тезкор зарядлаш

Ўта тезкор зарядлаш учун суюқлик билан совитиш технологияси иссиқликни самарали тарқатиш ва ҳимояни таъминлаб, тобора кенгайиб бораётган зарядлаш сценарийларида ишончли ишлашни кафолатлайди. Анъанавий ҳаво билан совитиш тизимлари эса юқори ҳарорат, намлик, тузли туман ва кучли чанг каби мураккаб шароитларда қийинчиликларга дуч келади. Келажакда суюқлик билан совитиш технологияси автомобиллар ва зарядлаш қурилмаларида кенг қўлланилиб, мегаваттли самарали зарядлашни таъминлайди ҳамда транспорт воситаларининг умумий таннархини пасайтиришга хизмат қилади.

7-тренд: ESS энергия сақлаш тизими + доимий ток асосидаги зарядлаш қурилмаси

ESS энергия сақлаш тизими ва доимий ток асосидаги зарядлаш қурилмасининг интеграцияси қувватни самарали ошириш имконини беради. Бу эса мижозларга ҳатто электр таъминоти чекланган ҳудудларда ҳам ўта тезкор зарядлаш станцияларини тез ва иқтисодий жиҳатдан самарали тарзда жорий этишга ёрдам беради. Мазкур тизим паст қувватли, эскирган станцияларни модернизация қилиш учун айниқса мос келади. У минимал тармоқ электр энергияси истеъмоли билан мавжуд станцияларни тезда қайта ихтисослаштириш ёки янги ўта тезкор зарядлаш станцияларини ишга тушириш имконини беради ҳамда транспорт воситаларининг зарядлаш эҳтиёжларини максимал даражада қондиради.

8-тренд: Станцияларни модулли қуриш

Станциялар учун модулли ечим муҳандислик-қурилиш ишлари ва ускуналарни ишга тушириш жараёнлари учун мўлжалланган бўлиб, турли зарядлаш сценарийларига мослашади. Паст харажат, тез ўрнатиш ва осон кўчириш имконияти уни мослашувчан танловга айлантиради, мустаҳкам конструкция эса инвесторлар учун узоқ муддатли қиймат ва ҳимояни кафолатлайди.

9-тренд: Кампус микротармоқлари

Фотоэлектр тизими ва энергия сақлаш қурилмаси асосида шакллантирилган энергия тармоғи суюқлик билан совитиладиган ўта тезкор зарядлаш технологиясини интеграция қилади ҳамда тармоқ режимида ёки автоном тарзда ишлаши мумкин. Бу “фотоэлектр тизими + ESS энергия сақлаш тизими + зарядлаш қурилмаси + транспорт воситаси + тармоқ” кўринишидаги комплекс ечимни яратади. Мазкур модель қувватни оширади, экологик тоза энергиядан максимал фойдаланишни таъминлайди ва куннинг турли вақтларидаги тариф фарқидан (энергия арбитражи) фойдаланган ҳолда даромадлиликни оширади.

10-тренд: Сунъий интеллект орқали имкониятларни кенгайтириш

Зарядлаш тармоқларининг интеллектуал эволюцияси тармоқлар, станциялар, зарядлаш қурилмалари ва транспорт воситалари ўртасида узлуксиз ўзаро ҳамкорликни таъминлайди. Рақамли тўсиқларни бартараф этиш транспорт воситалари эгалари учун зарядлаш жараёнини янада қулай қилади ҳамда логистика ва ташиш самарадорлигини умумий равишда оширади.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг фаол амалга оширилиши ва электр транспорт бозорининг жадал ривожланишини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда логистика ва транспорт соҳалари олдида ҳам рақамли ҳамда энергия тежамкор трансформация вазифалари турибди. Узлуксиз ва юқори сифатли ўта тезкор зарядлаш тармоқларини жорий этиш ҳамда транспортни электрлаштириш имкониятларидан фойдаланиш орқали экотизимнинг барча ҳамкорлари учун Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига хизмат қиладиган катта имкониятлар очилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг