Тошкентда қисқа муддатли чанг тўзонлари кузатилиши мумкин
Эртага ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келишидан олдин Тошкент ҳудудида қисқа муддатли чанғ тўзонлари кузатилиши эҳтимоли бор.
Кун давомида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши, шамол тезлиги эса баъзи ҳудудларда секундига 15 метргача кучайиши кутилмоқда.
Мутахассислар ҳавода PM10 майда чанг заррачалари миқдори вақтинча ошиши мумкинлигини билдирмоқда.
Нафас йўллари, аллергия ва юрак-қон томир касалликлари бор фуқароларга эҳтиёт чораларига амал қилиш, очиқ ҳавода узоқ бўлмаслик, дераза ва эшикларни ёпиқ сақлаш ҳамда имкониятдан келиб чиқиб ниқоб тақиш тавсия этилди.
Қайд этилишича, ёғингарчилик ортидан атмосфера ҳавоси босқичма-босқич тозаланиши кутилмоқда.


Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter