Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Содир этилган жиноятларни ёдда сақлаш Германиянинг доимий мажбурияти – элчи

Содир этилган жиноятларни ёдда сақлаш Германиянинг доимий мажбурияти – элчи

Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Ҳутерер Иккинчи жаҳон уруши якунланганига 80 йил тўлиши муносабати билан баёнот берди.

“80 йил аввал Европада Германия қуролли кучларининг таслим бўлиши билан Иккинчи жаҳон уруши якунига етди. Бу озодлик куни эди. Биз, немислар учун, немислар томонидан содир этилган ваҳший ва кечирилмас жиноятлар энг кучли уят манбаидир. Миллионлаб қурбонларни хотирлаш ва содир этилган жиноятларни ёдда сақлаш Германиянинг доимий мажбуриятидир. Бу мажбуриятни Германия ҳукумати ҳар доим тан олади”,  – дейилади баёнотда.

Дипломатнинг таъкидлашича, тарих берган сабоқ шундан иборатки, бундай фожиавий воқеалар ҳеч қачон такрорланмаслиги керак.

“1945 йилдан сўнг Ўзбекистонда ва яна кўплаб мамлакатларда биз, немисларга, қўл узатишга тайёр одамлар топилгани биз учун бебаҳо совға бўлди. Келишув ва ярашув туҳфасини биз, немислар, албатта, эъзозлаб сақлаймиз”, – дейди элчи Манфред Ҳутерер.

Эслатиб ўтамиз, 1945 йилнинг 8 май куни нацистлар Германиясининг сўзсиз таслим бўлиши билан Иккинчи жаҳон уруши якунланган эди. Олти йилга чўзилган қирғинбаротда 60 млн киши ҳалок бўлган.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring