АҚШда депортациялар сони рекорд даражага етди
АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) йил бошидан бери рекорд миқдордаги одамларни депортация қилди. Бу ҳақда CBS News АҚШ Ички хавфсизлик департаменти (DHS) маълумотларига таяниб хабар берди.
2026 йилнинг бошидан бери депортация қилинганларнинг умумий сони 483 200 га етди. Бу 442 600 киши депортация қилинган 2025 йилдагидан кўпроқ саналади.
ICE шунингдек, 491 000 дан ортиқ иммигрантлар ҳибсга олингани ҳақида хабар берди, улардан 475 000 таси маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ эди. «Мен яна бир тарихий рекордни янгилаган ICEнинг бу жасур эркак ва аёллари билан фахрланаман», дейди Ички хавфсизлик вазири Маркуэйн Муллин. «Президент Трампнинг раҳбарлиги туфайли ICE ҳужжатсиз иммигрантларни аниқлаш ва чиқариб юбориш учун тўлиқ ваколатга эга, бу бизга америкаликларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради».
Ноябрь ойида республикачилар АҚШ Конгресси учун оралиқ сайловларда мағлуб бўлишди. Кўплаб демократлар Вакиллар палатасида кўпчилик овозни қўлга киритсалар, Дональд Трамп ва ICEга қарши тергов бошлашларини, жумладан, ICE ходимларининг ваколатларини суиистеъмол қилиш ва нотўғри хатти-ҳаракатлари ҳақидаги кўплаб шикоятлар бўйича тергов бошлашларини бир неча бор таъкидлашган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter