Балиқ мойи — фойдасиз: тадқиқотчилар шундай хулосага келишди
Омега-3 қўшимчалари соғлом одамларда хотира ва когнитив функцияларни яхшиламайди — тадқиқотчилар шундай хулосага келишди.
Анча йиллардан буён балиқ мойи мия учун фойдали эканлиги уқтириб келинади. Аммо янги маълумотлар унинг таъсири бўрттириб юборилганини кўрсатмоқда.
Олимларнинг таъкидлашича, ижобий самара кўпинча Омега-3 нинг ўзи билан боғлиқ эмас. Шунчаки, мунтазам равишда балиқ истеъмол қилувчилар бошқаларга нисбатан кўпроқ соғлом турмуш тарзига амал қилишади. Ҳамма сир шунда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter