Эрон АҚШнинг Баҳрайн ва Қувайтдаги ҳарбий объектларига зарба берди
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) АҚШнинг Баҳрайн ва Қувайтдаги ҳарбий объектларига кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширганини маълум қилди.
ИИМК баёнотига кўра, жавоб операцияси доирасида Баҳрайндаги Порт Салмон ҳудуди, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Бешинчи флоти жойлашган база ҳамда Қувайтдаги Али ас-Салем авиабазаси нишонга олинган. Эрон томони зарбалар жами 85 та муҳим ҳарбий объектга берилганини даъво қилди.
Ҳужумлар АҚШ армияси Эрон ҳудудида 80 дан ортиқ ҳарбий нишонга зарба берганидан кўп ўтмай содир бўлди. Вашингтон бу операцияни Ҳўрмуз бўғозида тижорат кемаларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида изоҳлаган.
Қувайт расмийлари мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракета ва дронлар ҳужумини қайтаришга жалб этилганини маълум қилди. Баҳрайнда ҳам ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирув сиреналари янгради.
Ҳозирча АҚШ расмийлари Эроннинг 85 та объект йўқ қилингани ҳақидаги даъвосини тасдиқлагани йўқ. Шунингдек, ҳужумлар оқибатидаги қурбонлар ёки етказилган зарар бўйича мустақил тасдиқланган маълумотлар ҳам эълон қилинмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter