Исроил Ғазода халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштиришни маъқуллади
Исроил Хавфсизлик кабинети АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф этган тинчлик режаси доирасида Ғазо секторига халқаро барқарорлаштирувчи кучларни жойлаштиришни маъқуллади.
Маълум қилинишича, контингент Исроил армияси назоратидан ташқари ҳудудларда фаолият юритади ва ўз ҳаракатларини Исроил ҳарбийлари билан мувофиқлаштиради. Унинг таркибига Уганда ва Марокаш каби «дўст давлатлар»дан 200 нафарга яқин ҳарбий кириши мумкин.
Шу билан бирга, қайси давлатлар ўз ҳарбий кучларини юбориши мумкинлиги бўйича якуний қарорни Исроил қабул қилади.
Мазкур ташаббус Трампнинг Ғазони урушдан кейин бошқариш режасининг бир қисми бўлиб, унда халқаро «Тинчлик кенгаши»ни тузиш, ҳудудни қайта тиклаш, ХАМАСни қуролсизлантириш ҳамда Исроил қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқиш ҳам назарда тутилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter