Колумбияда зилзила қурбонлари сони 132 нафарга етди
Кеча Колумбия ғарбида содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 132 киши ҳалок бўлди, 570 киши жароҳат олди. Бу ҳақда BluRadio радиостанцияси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 32 та аҳоли пунктида «қизил» хавф даражаси эълон қилинди — бу ҳудудларда жиддий вайронагарчиликлар қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Колумбияда кеча, 10 август куни эрталаб 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дел-Палмар муниципалитети ҳудудида жойлашган.
Ер силкинишлари Колумбиянинг катта қисмида, шунингдек, қўшни мамлакатларда ҳам сезилган. Қутқарув хизматлари вайроналарни тозалаш ва одамларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Колумбия ҳукумати ҳалокатли зилзиладан кейин миллий миқёсда фавқулодда ҳолат режимини жорий этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter