Венесуэладаги даҳшатли зилзила қанча зарар келтиргани очиқланди
Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Венесуэлада 24 июн куни содир бўлган зилзилалар 19,6 миллиард долларлик моддий зарар етказган. Умумий зарарнинг 9,3 миллиард доллари турар жой биноларига тўғри келган.
Жаҳон банки зарарни баҳолаш учун Венесуэла ҳукумати ва гуманитар ташкилотларнинг зарар ҳақидаги ҳисоботларидан, шунингдек, сейсмик маълумотлардан фойдаланган.
«Ўз вақтида қўшимча инвестицияларсиз, ишлаб чиқариш қуввати ва турмуш даражасига салбий таъсир тикланиш жараёнини секинлаштиради», деди Жаҳон банки вице-президенти Сусана Кордейро Гуэрра (Reuters агентлигидан иқтибос келтирган ҳолда).
Зилзилалар магнитудаси 7,2 ва 7,5 магнитудани ташкил этди. Сўнгги бир ой ичида Венесуэлада 1400 та афтершок қайд этилган.
Соҳилбўйи штати Ла Гуаира энг кўп зарар кўрган. Ҳукуматнинг сўнгги маълумотларига кўра, 5300 киши ҳалок бўлган ва 16700 киши жароҳатланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter