Оқ уй Эрон билан урушга сарфланган маблағни маълум қилди
Оқ уйнинг маъмурий-бюджет бошқармаси раҳбари Рассел Воутнинг маълум қилишича, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларга тахминан 30 миллиард доллар сарфланган.
Аввалроқ Доналд Трамп маъмурияти Конгрессдан Эрон билан уруш учун қўшимча 87,6 миллиард доллар маблағ ажратишни сўраган эди.
Айни пайтда Iran War Cost Tracker портали АҚШнинг уруш харажатлари 100 миллиард доллардан ошганини қайд этмоқда. Порталга кўра, ҳисоб-китоблар Пентагон ҳисоботлари асосида хомчўт қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter