Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 2 295 нафарга етди
Венесуэлада юз берган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 295 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат парламенти раиси Хорхе Родригес маълум қилди. Шунингдек, 11 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Президент ваколатларини бажарувчи Делси Родригес ҳалок бўлганлар хотирасига мамлакат бўйлаб етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, вайроналар остида ҳали ҳам тирик қолганлар бўлиши мумкин ва қутқарув ишлари тўхтатилмайди.
Энг катта талофат Ла-Гуайра штатида кузатилган. Бу ерда кўплаб давлат идоралари бинолари вайрон бўлган ва маҳаллий амалдорларнинг катта қисми ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Қутқарувчилар вайроналарни тозалаш ва тирик қолганларни излаш ишларини давом эттирмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter