Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яқин Шарқдаги кескинлик ортидан нефт нархи яна 90 доллардан ошди

Яқин Шарқдаги кескинлик ортидан нефт нархи яна 90 доллардан ошди

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликнинг янада кучайиши жаҳон нефт бозорига таъсир қилди. 20 июль куни London ICE биржасида Brent русумидаги нефт нархи бир баррел учун 90,8 долларга етди. Бу аввалги савдо кунгига нисбатан 2,8 фоизга юқори кўрсаткичдир.

Шунингдек, АҚШнинг WTI русумидаги нефти ҳам қимматлашиб, сентябр фючерслари 84,7 доллар (+2,2 фоиз) даражасида савдо қилинди.

Мутахассислар нефт нархининг ўсишини Ҳўрмуз бўғозидаги вазиятнинг кескинлашгани билан изоҳламоқда. Эроннинг нефт танкерларига ҳужумлари ҳамда АҚШнинг Эрон ҳарбий инфратузилмасига берган зарбалари минтақадаги хавфларни янада оширди.

Ҳўрмуз бўғози орқали жаҳондаги нефт ташувларининг катта қисми амалга оширилиши сабабли, минтақадаги ҳар қандай кескинлик энергетика бозорларида нархларнинг ўсишига олиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг