Журналист Озод Ҳамидхўжаев вафот этди
«Ўзбекистон 24» телеканалининг шарҳловчиси Озод Ҳамидхўжаев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси хабар берди.
Озод Ҳамидхўжаев кўп йиллик журналистик фаолияти эга эди. У «Таҳлилнома» кўрсатуви ҳамда «Ахборот» информацион дастурида самарали меҳнат қилган. У тележурналистика ривожига қўшган ҳиссаси билан ҳамкасблари ва томошабинлар қалбида муносиб ўрин эгаллаган ижодкор эди.
Ҳамидхўжаев 2017 йил май ойида янги ташкил этилган «Ўзбекистон 24» телеканалига директор этиб тайинланган ва ўша йилнинг август ойигача каналга раҳбарлик қилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter