Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил президенти Нетаняҳуни афв этиш шартини айтди

Исроил президенти Нетаняҳуни афв этиш шартини айтди

Фото: Reuters

Исроил президенти Исҳоқ Герцог Бош вазир Биньямин Нетаняҳуга яна икки йил лавозимда қолиш, шундан сўнг сиёсатдан бутунлай кетиш бўйича келишувни таклиф қилди. Бунинг эвазига бош вазир коррупция бўйича иш учун авф этилади, деб хабар беради маҳаллий C14 телеканали.

​Канал маълумотларига кўра, ушбу ташаббус ҳозирги янги ҳукуматни тузиш учун асос бўлиши мумкин. Ротация бўйича Бинямин Нетаняҳу аввал бош вазир лавозимини эгаллайди. Бу унга АҚШ президенти Доналд Трамп билан яна икки йил ишлаш имконини беради, деб таъкидлайди C14.

​27 октябрдаги сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, Нетаняҳунинг блоки парламентда 53 ўринга, унинг рақиби, мухолифат коалицияси эса 48 ўринга эга.

Президент ҳукуматни шакллантиришнинг мумкин бўлган сценарийсини сиёсий боши берк кўчадан чиқиш йўли сифатида кўриши мумкин, чунки на ҳукмрон блок, на мухолифат кабинет тузиш учун 61 ўринли кўпчиликни қўлга кирита олмаган.

Бироқ Президент девони бу маълумотни «мутлақо ёлғон» деб атади ва ҳукумат тузилиши ҳақида тахминлар йўқлигини маълум қилди.

​Нетаняҳу 2022 йил декабридан бери бош вазир бўлиб ишламоқда, илгари 1996 йилдан 1999 йилгача ва 2009 йилдан 2021 йилгача ушбу лавозимда бўлган. 2019 йилдан бери унга қарши бир нечта жиноий терговлар олиб борилмоқда. Бош вазир фирибгарлик, ишончни суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланмоқда. Айбловлар нуфузли бизнесменлардан ўз манфаатларини илгари суриш эвазига ўн минглаб долларлик қимматбаҳо совғаларни - сигареталар ва шампан виноларини қабул қилиш билан боғлиқ. У ҳар қандай қонунбузарликни рад этди. 2025 йил ноябрь ойида АҚШ президенти Доналд Трамп Исҳоқ Герцогга биринчи марта Исроил бош вазирини авф этишни таклиф қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг