Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 2,5 млн сўм пора олган электр корхонаси ходими ушланди

Қашқадарёда 2,5 млн сўм пора олган электр корхонаси ходими ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Қашқадарё вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган электромонтёр ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Нишон тумани ЭТК электромонтори А.И. хизмат мавқейидан фойдаланиб, 4 млн сўм эвазига фуқаро Ш.Х.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилиб, олдиндан 1,5 млн сўмини қўлга киритиб, қолган 2,5 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг