Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди

Фото: Xabar.uz

Тошкентда 4 сентябр куни 22 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Уларда 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Шу куни пойтахт кўчаларида 1 502 057 та транспорт воситаси ҳаракатланган. Бу 3 сентябрдаги кўрсаткичдан 14 807 тага, яъни 1 фоизга кўп.

Кун давомида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 751 та ҳолат ҳам қайд этилган.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида светофорларнинг иш режими тезкор мувофиқлаштирилиб, айрим йўналишларда яшил сигнал вақти узайтирилган. Зарур чорраҳаларга ЙПХ ходимлари жалб қилинган.

Шунингдек, 4 сентябр куни пойтахтда 170 та йўналишда 1 670 та автобус ҳаракатланиб, 1,2 миллиондан ортиқ йўловчи ташилган. Метрополитен хизматларидан эса 862 053 нафар йўловчи фойдаланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг