Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди

Адлия вазирига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди

Маҳмуд Истамов.

Фото: Адлия вазирлиги

Президентнинг тегишли қарори билан Маҳмуд Шуҳратович Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маҳмуд Истамов 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.

Сўнгги йилларда 2017-2019 йилларда Адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари, 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, 2021-2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори; 2024-2025 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар (2025 йилдан) Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Шунингдек, Президентнинг тегишли қарори билан  Миржалол Давранбекович Аллакулиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у вазирликнинг Қонунчилик департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Миржалол Аллакулиев
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг