Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан ушланди

Тошкентда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимларининг коррупцион ҳаракатлари фош этилди.

Маълум бўлишича, солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи маҳаллий тадбиркор дўконида харидорга савдо чеки берилмагани бўйича келиб тушган мурожаат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва ишни судга оширмаслик эвазига 4 миллион сўм пора талаб қилган.

Ушбу маблағни инспектор орқали олган вақтида гумонланувчилар ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув давомида мазкур инспектор жорий йил апрель ойида ҳам шу дўконга оид бошқа мурожаатни «кўрмасдан қолдириш» эвазига 1,5 миллион сўм олгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг