Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

5 ойда озиқ-овқат ишлаб чиқариш 57 трлн сўмдан ошди

5 ойда озиқ-овқат ишлаб чиқариш 57 трлн сўмдан ошди

2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 57,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда беш ой давомида 10,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Ундан кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 7,9 трлн сўм ва Самарқанд вилояти — 7,7 трлн сўм билан жойлашди.

Статистикага кўра, Андижон ва Фарғона вилоятларида ишлаб чиқариш ҳажми бир хил бўлиб, ҳар икки ҳудудда 4,5 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Бухоро вилоятида мазкур кўрсаткич 3,7 трлн сўмни ташкил этган. Қашқадарё ва Наманган вилоятларида эса 3,5 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Қорақалпоғистон Республикасида 2,5 трлн сўм, Навоий вилоятида 2,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Қуйи кўрсаткичлар Хоразм вилоятида — 1,8 трлн сўм, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида — 1,7 трлн сўмдан, Жиззах вилоятида эса 1,6 трлн сўмдан қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг