Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда компьютер дастурлаштириш хизматлари 18 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда компьютер дастурлаштириш хизматлари 18 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 39 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,2 фоизга ўсган. Натижада рақамли иқтисодиёт ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар ҳажми юқори суръатларда кенгайишда давом этмоқда.

Ҳисоботга кўра, тармоқдаги энг катта улуш компьютер дастурлаштириш хизматларига тўғри келиб, мазкур йўналишда 18 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.

Телекоммуникация хизматлари ҳисобот даврида 11,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич соҳанинг умумий хизматлар ҳажмида салмоқли ўрин эгалламоқда.

Ахборот соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 5,9 трлн сўмга етган бўлса, бошқа турдаги алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 3,5 трлн сўмни ташкил қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг