Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Мўғулистондаги конларни ўзлаштиришни бошлади

Ўзбекистон Мўғулистондаги конларни ўзлаштиришни бошлади

Фото: PR Times

Ўзбекистон Мўғулистондаги конларни ўзлаштириш бўйича амалий ишларни бошлади. Бу ҳақда Тошкентда Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг 70 дан ортиқ компаниялари иштирокида бўлиб ўтган бизнес-форумда маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг Мўғулистонга экспорти 15,6 фоизга ошган, шунингдек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 100 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

Форумда Мўғулистон жун ва кашмири маҳсулотларини Ўзбекистонда қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича саноат кооперациясига алоҳида эътибор берилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида 2029 йилга қадар республикадаги мўғул қўйлари бош сонини 1 миллионтага етказиш ҳамда Мўғулистонда Ўзбекистон суғориш тизимларини жорий қилиш режалаштирилган.

Музокараларда Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой — Мўғулистон коридори бўйлаб юк ташувларини йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Геология соҳасида эса Ўзбекистоннинг тегишли вазирлиги Улан-Батор шаҳридаги ваколатхонаси орқали конларни ўзлаштириш бўйича амалий ишларни бошлагани маълум қилинди.

Suzur Health Med, Prime Nomadic Meat, Tsamkhag Construction ва бошқа компанияларнинг B2B ҳамда G2B учрашувлари натижасида янги инвестиция лойиҳалари шакллантирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг