Ўзбекистонга тижорат мақсадида келувчиларнинг асосий қисми Афғонистон ҳиссасига тўғри келди
Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонга тижорат мақсадида жами 228,6 минг нафар чет эл фуқароси ташриф буюрган.
Ҳисоботга кўра, ташриф буюрганларнинг асосий қисми Афғонистон ҳиссасига тўғри келади. Олти ой давомида ушбу мамлакатдан 205 минг 937 нафар фуқаро Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган.
Кейинги ўринларда Туркманистон 16 минг 322 нафар ва Тожикистон 4 минг 320 нафар ташриф буюрувчи билан қайд этилган.
Статистикага кўра, Қирғиз Республикасидан 628 нафар, Қозоғистондан 311 нафар, Россиядан 230 нафар ва Туркиядан 188 нафар фуқаро тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган.
Бошқа давлатлар ҳиссасига эса жами 679 нафар ташриф буюрувчи тўғри келган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter