Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари қайси давлатлар?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси бўйича Хитой биринчи ўринни эгаллади. Мамлакат билан савдо ҳажми 9 млрд 500 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Россия Федерацияси 7 млрд долларлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда. Учинчи ўринда эса Қозоғистон бўлиб, икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2 млрд 800 млн долларга етган.
Кейинги ўринларни Туркия — 1 млрд 400 млн доллар, Афғонистон — 1 млрд 100 млн доллар ва Корея Республикаси — 940 млн доллар билан эгаллаган.
Ташқи савдо айланмасида Франция 890 млн 900 минг доллар билан еттинчи ўринни эгаллаган. БАА билан савдо ҳажми 807 млн 700 минг долларга етган.
Рейтингнинг тўққизинчи ўрнида Қирғиз Республикаси қайд этилган — 624 млн 600 минг доллар. Ўнинчи ўринни эса Германия эгаллаган бўлиб, мамлакат билан ташқи савдо айланмаси 623 млн 200 минг долларни ташкил этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter