Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1,2 миллиондан ошди

Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1,2 миллиондан ошди

2026 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1 млн 208 минг 341 та кичик тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг 507 138 тасини кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этади. Бу кўрсаткичга фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳам киритилган.

Қолган 701 203 таси эса якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар ва импорт товарлари сотувчилар ҳиссасига тўғри келади.

2026 йилнинг январ–март ойларида 22,2 мингта янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этилди. Бу кўрсаткич фермер ва деҳқон хўжаликларисиз ҳисобланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг