Ўзбекистонда мобил интернет абонентлари сони қанча?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатида Ўзбекистонда мобил алоқа орқали интернет тармоғига уланган абонентлар сони 33,3 миллион нафарни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2015 йилдаги 7,8 миллион нафарга нисбатан 25,5 миллионга кўп. Ўн йил давомида мобил интернет абонентлари сони 4,3 баробарга ошган.
Йиллар кесимида ҳам ўсиш изчил давом этган. 2016 йилда абонентлар сони 9 миллион, 2017 йилда 10,3 миллион, 2018 йилда 12,7 миллионни ташкил этган.
2019 йилда мобил интернет абонентлари 15,7 миллион, 2020 йилда 17,9 миллион, 2021 йилда 21 миллион нафарга етган. 2022 йилда эса кўрсаткич 24 миллионни ташкил қилган.
2023 йилда мобил интернет абонентлари сони 27,1 миллион, 2024 йилда 29,2 миллион нафар бўлган. 2025 йил якунига келиб эса бу кўрсаткич 33,3 миллион нафарга етган.
Шундай қилиб, 2015 йилдан 2025 йилгача абонентлар сони қарийб ҳар йили ўсиб борган. Энг катта мутлақ ўсиш 2024 йилдан 2025 йилга ўтишда кузатилган — 4,1 миллион нафар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter