Ўзбекистонда мол ва қўй гўштини импортига субсидия ажратилади
Президентнинг «Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–130-сон қарори билан гўшт маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган айрим йўналишларда республика бюджетидан вақтинчалик субсидиялар ажратилиши белгиланди.
Жумладан:
- 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 августга қадар тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда, уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда;
- 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи, бироқ ҳар бир бош қорамол учун 4 млн сўмдан ошмаган миқдорда.
Мазкур қарорга мувофиқ субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter