Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони 36 мингтадан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатида Ўзбекистонда 425,8 мингта тижорат субъекти фаолият олиб бормоқда.
Уларнинг асосий қисми — 338,9 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 79,6 фоизини ташкил этган.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони:
- масъулияти чекланган жамиятлар — 338 937 та (79,6 фоиз);
- хусусий корхоналар — 46 337 та (10,9 фоиз);
- оилавий корхоналар — 36 434 та (8,6 фоиз);
- акциядорлик жамиятлари — 645 та (0,2 фоиз);
- бошқа турдаги корхоналар — 3 439 та (0,8 фоиз).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter