«Славян карвони»: Беларус ва Ўзбекистон ўртасида илк тўғридан-тўғри блок-поезд йўлга чиқди
Беларус ва Ўзбекистон ўртасида юк ташувларини ривожлантириш мақсадида илк тўғридан-тўғри блок-поезд қатнови йўлга қўйилди.
Қайд этилишича, 30 июл куни Беларуснинг Орша-Восточная станциясидан Тошкент вилоятидаги Чуқурсой станциясига йўл олган «Славян карвони» номли биринчи блок-поезд ҳаракатни бошлаган.
71 шартли вагон узунлигидаги поезд таркибида ёғочни қайта ишлаш саноати маҳсулотлари, шакар, озиқ-овқат, омихта ем ва бошқа турдаги юклар ташилмоқда.
Маълум қилинишича, дастлабки босқичда мазкур блок-поезд ойига икки марта қатновни амалга ошириши режалаштирилган.
Янги темирйўл йўналиши Беларус ва Ўзбекистон ўртасидаги юк ташиш ҳажмини ошириш, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter