АҚШнинг Браун университетидаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети ҳудудида содир бўлган фожиали отишма оқибатида ўзбекистонлик талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўз телеграм-каналида хабар берди.
«Мазкур фожиа оқибатида бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани барчамиз учун оғир йўқотишдир.
Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда», — дейилади хабарда.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Аввалроқ Браун университети ҳудудида содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва саккиз киши жиддий жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter