Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байрам кунларида тиббиёт муассасалари иш тартиби эълон қилинди

Байрам кунларида тиббиёт муассасалари иш тартиби эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Қурбон ҳайити ва дам олиш кунларида қайси тиббиёт муассасалари ишлайди? Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан юртдошларимиз кетма-кет 5 кун дам олади.

Хўш, бу саналарда тиббиёт муассасалари қай тартибда ишлайди? ССВ бу ҳақда маълумот берди. 

Аҳоли саломатлигини асраш, хусусан, байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида алоҳида штаб ташкил этилди.

27 – 31 май кунлари:

- туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар;

- ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари;

- ҳудудлардаги 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида тиббиёт тизими ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

 Шунингдек, байрам ва дам олиш кунлари:


Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 200 га яқин аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

Республика тез тиббий ёрдам марказининг 14 та ҳудудий филиали, 167 та станция, 63 та подстанция ва 1 436 таянч пунктида 2 860 дан зиёд тиббий ёрдам бригадаси одатий иш фаолиятини давом эттиради.

- мамлакатимиздаги барча туғуруқ ва болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

27 май куни:

Қурбон ҳайити намози ўқиладиган юртимиздаги масжидларда тез тиббий ёрдам бригадаларининг навбатчилиги йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг