Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақобат қўмитаси савдо тармоқларини Қурбон ҳайити арафасида нархларни оширмасликка чақирди

Рақобат қўмитаси савдо тармоқларини Қурбон ҳайити арафасида нархларни оширмасликка чақирди

Фото: Xabar.uz

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва савдо мажмуаларини Қурбон ҳайити арафасида нархларни асоссиз оширмасликка чақирди.

Қўмита республика ҳудудидаги йирик савдо тармоқлари ҳамда савдо мажмуаларини аҳоли талаби кескин ортиши мумкин бўлган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш юзасидан огоҳлантирди.

Шунингдек, етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириш, логистика харажатлари ёки нарх ошишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа омиллар ҳақида Қўмитани тезкор тарзда хабардор қилиб бориш зарурлиги таъкидланди. Чакана савдо тармоқлари ва савдо комплексларига етказиб берувчилар томонидан нархларни асоссиз оширишга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг