Суд тизимида «тозаланиш» даври — коррупцияга қарши янги кураш бошланди
ПФ–106-сонли Президент фармонига кўра, эндиликда суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик учун махсус “Комплаенс назорат хизмати” ташкил этилди.
Бу ўзгаришнинг мақсади суд тизимини янада шаффоф ва тоза қилишдир. Энди судьяларнинг ишини Судьялар олий кенгаши инспекцияси назорат қилса, суд аппаратлари ва департамент ходимларининг фаолияти ушбу янги Комплаенс хизмати томонидан доимий кузатиб борилади.
Бу хизмат раҳбарини бевосита Олий суд раиси тайинлайди, бу эса унинг ўз ишига мустақил ва холис ёндашишини таъминлайди. Хизматга эса фақат катта тажрибага эга, ҳалол ва бенуқсон обрў-эътиборли юристлар ишга олинади.
Бундан ташқари, суд аппарати ходимлари ўз масъулиятларини янада чуқурроқ ҳис этишлари учун уларга махсус хизмат кийими ҳам жорий этилмоқда. Ушбу чораларнинг барчаси фуқароларимизнинг судларга бўлган ишончини янада ошириш ҳамда адолатни таъминлашда ҳеч қандай коррупция ҳолатларига йўл қўймасликка хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter