Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек ва жаҳон бокси афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

Ўзбек ва жаҳон бокси афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

Ўзбек ва жаҳон боксининг афсоналаридан бири, «Тошкент йўлбарси» номи билан донг таратган Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди.

Руфат Асадович Рисқиев 1949 йил 2 октябр куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида таваллуд топган. 1974 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиб, дунё биринчилигида ғалаба қозонган илк ўзбек боксчиси бўлиб тарихда қолди. Шунингдек, Руфат Рисқиев 1976 йилги Олимпия ўйинлари финалчиси ҳам экани яхши маълум.

2019 йилдан эътиборан бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши иштирокчисига Руфат Рисқиев совринини топшириш жорий этилган.

Xabar.uz жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг