ОТМларга кириш тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди
2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.
my.uzbmb.uz сайти орқали:
- my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
mandat.uzbmb.uz сайти орқали:
- mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
Билимни баҳолаш агентлигининг Telegram-ботлари орқали:
Абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини қуйидаги ботларга юбориш орқали:
- @bmba_natija_bot
- @bmba_natija_1bot
- @bmba_natija_2bot
Тест натижалари қайдномаси орқали:
Тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter